Биз ҳақимизда

Бугунги кунда ахборот технологиялари соҳаси республикамизнинг ривожланишида муҳим ўрин тутиб келмоқда.  Ўтган йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан юртимизда ахборот технологияларини кенг жорий қилиш ва ривожлантириш борасида олиб борган сиёсати ҳозирги кунга келиб ўз натижаларини кўрсатмоқда.  Хусусан:

– Интернет тармоғининг миллий сегментини ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар натижасида “УЗ” доменидаги домен номлари сони 30 168 тани (ўсиш 119%) ташкил этди. Миллий электрон почта тизими фойдаланувчилари сони 398 500 дан ортди (ўсиш 151%)

Маълумки, сўнгги пайтларда давлат ва жамият бошқарувида ахборот технологияларининг ўрни ошиб, АКТ ривожланишнинг муҳим омилига айланмоқда. Бугун ҳар бир соҳада инновацион ечимларни жорий қилиш, аҳолига интерактив хизмат кўрсатиш замон талабига айланган. Бу эса ўз навбатида, барча соҳалар қатори соғлиқни сақлаш тизимига ҳам бевосита таалуқлидир.

Айни пайтда мазкур тизимнинг ҳар бир таркиби тўлиқ ахборот технологиялари билан қамраб олинган бўлиб, улар ёрдамида талабаларга тиббий талим беришда кўплаб янги йўналишлар жорий қилинмоқда. Хусусан, телетиббиёт, видеоконференцияли алоқа ва масофавий таълим базасининг яратилгани талабаларнинг замонавий техникалар ёрдамида узоқ масофадан туриб малакали шифокорлар қилиб етиштириш имконини бермоқда. Ушбу йўналишнинг қулайлиги шундаки, унинг ёрдамида талабалар узоқ масофадан туриб, малакали шифокорлардан ўз вақтида фан  бўйича сифатли ва ишончли маслаҳат олиш имкониятига эга бўладилар.

Ушбу тизим ягона кўпвазифали тармоқнинг бир қисми бўлиб, масофавий таълим ҳамда Тошкент тиббиёт академияси филиаллри билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлайди.

Яратилган тизимнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, замонавий ахборот коммуникация технологиялари ёрдамида  Тошкент тиббиёт академияси ахборот тенология маркази рахбари ва ўринбосарлари, худуддий филиалларида корпаратив портали ёрдамида ва вебкамерлар кўмагида масофавий талим ва консилиумлар ўтказишлари мумкин.

Тошкент тиббиёт академияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мазкур тизимнинг ижросини қуйи бошқарув органлар раҳбарлари бошқаруви остида ва Тошкент тиббиёт академияси муассасалари ҳисобидан масофавий бошқарувга дахлдор маълумотлар айирбошлаш бўйича тафтиш қилиш ҳуқуқига эга ҳисобланади.

Ягона кўпвазифали тармоқни яратиш натижасида қуйидагилар эришилади:

– Тезкор алоқа ва видео, аудио, конференция кўринишидаги ҳамкорлик ўсади, шунингдек, ТТА корператив тармоғини ишлатиш билан унинг хавфсизлиги ва конфиденциаллиги таъмиланади.

– Етакчи илмий ва таълимий тиббий профессор ўқитувчилар  билан видеоконференциялар олиб бориш, соғлиқни сақлаш тизимдаги ташкилотлар билан фанга дахдор масалалар юзасидан баҳс ва мунозара ўтказиш,

– Аудиовизуал қўллаб-қувватлаш мураккаб вазиятли масалаларда тезкор қарорлар қабул қилиш,

– Республикада соҳанинг бошқарув тизимида тезкорликни оширади.

–Видео, овоз, электрон ҳужжатларини ўз вақтда етиб боришига эришилади.