64

ТТАда таълим жараёнига АКТни қўллаш

Тошкент тиббиёт академиясида таълим жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш ва бошқарувда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этилиши ҳолати

Академия компьютер техникалари паркини замонавий русумли компьютер воситалари билан таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирги кунда 1150 дан ортиқ компьютер фойдаланиб келинмоқда. Бундан 780 дан ортиқ компьютер техникалари ўқув жараёнида қўлланилмоқда, локал тармоқ ўрнатилганлик ҳолати 83%ни ташкил этади. Профессор-ўқитувчилар, талабалар ва хўжалик-бошқарув ходимларининг юқори тезликдаги сифатли интернетдан фойдаланиш имконини яратиш мақсадида Skyline интернет провайдори томонидан 5Мб/с ва Tas-IX 20Мб/с тезликда интернетга 650 дан зиёд компьютерлар уланган. Интернетдан сифатли фойдаланиш мақсадида Kerio Control 8.3.3 русумли махсус бошқарув дастури орқали бошқарилиб келинмоқда.

Ҳозирда бошқарувда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг таълим муассасаларида электрон таълимни ривожлантириш маркази томонидан яратилган қуйидаги “электрон таълим” дастури фойдаланиб келинмоқда. Ушбу дастурда академия барча профессор-ўқитувчилари таркиби, ишчи ходимлар ва талабалар ҳақидаги маълумотлар базаси жойлашган бўлиб, бундан ташқари деканат, кафедра, бўлимлар, электрон журнал ва ўқув жараёнини мониторинг қилиш имкони мавжуд.

Академия профессор-ўқитувчилари, ишчи ходимлари ойлик маошлар ва талабаларга стипендиялар тайинлаш, академия моддий бойликлари ҳисобини юритиш ва ҳисоб-китоб ишларида АКТ қўлланилиш ривожини ошириш мақсадида, УзАСБО дастури, Тетрасофт, 1С ва бошқа дастурлардан фойдаланилмоқда.

Электрон ҳужжат алмашинуви тизимини жорий қилиш, қоғозни тезаш ва иш самарадорлигини ошириш мақсадида академия ректор ва проректорлари ҳамда бўлимларига eHujjat электрон ҳужжат алмашинув тизими ўрнатилган бўлиб ушбу тизимда 25 фойдаланувчи учун электрон рақамли имзо калитлари яратилган. Бундан ташқари ички ҳужжат алмашинуви тизими ва барча ҳужжатлар базасини яратиш мақсадида devon.tma.uz – ишга қабул ва бўшаш ҳақидаги, xst.tma.uz – меҳнат таътиллари, safar.tma.uz – хизмат сафарлари, tb.tma.uz – талабалар буйруқлари, farmoyish.tma.uz – фармойишлар ва publicdoc.tma.uz – ички буйруқлар маълумотлар база яратилган. Ушбу тизимлардан академия факультетлари, кафедралар ва бўлимлари фойдаланиб келмоқда.

Академияда АКТдан самаралари фойдаланиш мақсадида профессор-ўқитувчи ва ходимлар учун mail.tma.uz манзилда, талабалар учун my.tma.uz манзили орқали корпоратив почталар жорий қилинган. Ушбу тизимлари ҳозирги кунда 800 дан ортиқ ходимлар ва 460 талабалар кенг фойдаланилиб келмоқда.

Академия ҳудудидаги барча компьютер воситалари, планшет ва мобил қурилмаларни вирус таҳдидан ҳимоялаш ва ахборот хавфсизлиги чораларини кўриш мақсадида Eset NOD32 Server ва бошқа дастурлардан фойдаланиб келинмоқда.

Расмий веб-сайт ҳақида

Академия расмий веб-сайти (www.tma.uz) 2005 йилда ташкил қилиниб ҳозирги кунгача такомиллаштирилиб борилмоқда. Асосий сайтдан ташқари академия факультетлари, кафедралари ҳамда марказларининг ўз веб-сайтлари яратилган. Талабалар учун дарс жадвали веб-сайти, электрон кутубхона, электрон ўқув-услубий мажмуалар ҳамда талабалар электрон почталари (my.tma.uz) ҳамда Электрон ўқув модул тизими (moodle.tma.uz) тизимидан кенг фойдаланилмоқда.

Тошкент тиббиёт академияси расмий веб-сайти Вазирлар Маҳкамасининг 355-сонли Қарорига ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқларида кўрсатилган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилган ва такомиллаштириб борилмоқда.

1) Сайтда интерактив хизматлар йўлга қўйилган. Давлат ҳокимияти портали, Ҳукумат порталига ва Ягона давлат интерактив хизматлари порталига ҳаволалар ўрнатилган.

Бундан ташқари сайтда фойдаланувчи (талаба)лар мурожаат қилиш имконини берувчи функция ва саҳифалар очилган. Абитуриентлар учун ҳужжатларини қайтариб олишда ягона давлат интерактив хизматлари портали орқали (my.gov.uz) қайтариб олиш тартиб-қоидалари ҳақида маълумотлар берилган. Виртуал қабулхона, қайта алоқа, фикр-мулоҳазаларни қолдириш ва ишонч телефонлари ҳам берилган.

2) ТТА Ахборот-комуникация технологиялари инфратузилмасида Ахборот хавфсизлиги муҳим ўрин тутади. Бу борада кўп ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан ТТА АКТ соҳасида ахборот хавфсизилиги сиёсати ишлаб чиқилиб, бунда ташкилий, техник ва дастурий таъминотлар орқали амалга оширилмоқда. ТТА веб-ресурслари Ўзбекистон Республикаси ва ТТА нинг серверларида жойлаштирилган. Серверларни ишдан чиқарувчи ва функциясини бузувчи, тармоқлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи, компьютер техникаларини вирус ва турли спамлардан ҳимоя қилиш чора-тадбирлари амалга оширилган ҳамда доимий такомиллашитириб борилмоқда. Веб-сайтлар UZCERT тизимида рўйхатдан ўтказилган, ҳамда сайт фаолиятини бузувчи турли сабаблардан ҳимоя қилинган. Веб-сайт сайтни бошқариш тизимида ишлайди. ТТАда қўлланилаётган сайт бошқарув тизимлари қуйидагилар Drupal, WordPress, Joomla ба б.

3) Ҳозирги кунда ТТАнинг барча кафедралари ва факультетлари учун ўз сайтлари яратилган. Яъни умумий ҳисобда 50 дан ортиқ сателлит-сайтлар яратилиб, факультет, кафедра, марказ ва бўлим масъуллари томонидан янгиланиб бошқариб борилади. Бундан ташқари расмий веб-сайтни ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар АТМ олдига қўйилган бўлиб, сайтда академия ҳаёти ҳақидаги маълумотлар билан доимий бойитиб бориш ва такомиллаштириш, ўқув жараёни ва илмий фаолиятга АКТ кенг ва самарали жорий қилиш, электрон кутубхона ва репозиторий тизимлари ташкил қилиш, мавжудларини такомиллаштириш, ягона ахборот портали, яъни ТТА порталини, фото-видео порталлар яратиш, ТТА нашрлари сайти, ТТА тадбирлари сайтини ишга тушириш ҳамда шу барча тизимларга ягона логин парол орқали кириш тизимини яратиш режа қилиб қўйилган.

ТТА виртуал кутубхона портали (library.tma.uz) да ҳозирги кунда академияда чоп этилаётган ва ЗиёНЕТ таълим тармоғига жойлаш учун берилаётган электрон ресурслар билан бойитиб борилмоқда. Жумладан, 652 дарслик, 112 магистрлик диссертациялар, 100 га яқин тақдимотлар, 190 дан зиёд услубий қўлланмалар, 72 маъруза материаллари ва 20 дан ортиқ авторефератлар жойланган. Академия таълим порталида (ziyonet.tma.uz) 50 дан ортиқ фан бўйича тайёрланган веб кўринишдаги Ўқув-услубий мажмуалар ҳам жойлаштирилган.

2015 йилда ТТА малака ошириш тармоғи веб-сайти (motm.tma.uz) мазмуни, дизайни ва техник томондан янада такомиллашитириб, унда марказ фаолияти ҳақида, марказ ўқитувчилари, ўқув блоклари ва тингловчилар учун барча материаллар билан бойитилиб янгиланиб борилмоқда. Ушбу сайтда нафақат таълим ресурслари балки қўшимча интерактив хизматлар, мультимедиа ва ўз ўзини текшириш тест ва дастурларини жойлаштириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Академияда профессор-ўқитувчи, ишчи-ходим ва талаба-ёшлар орасида маънавий-маърифий ишлар, ватанга юртга меҳр-муҳаббат ва ғурурни янада такомиллаштириш, маънавий онгни янада ошириш, муҳтарам Президетимиз асарлари, давлат дастурлари ва республикамиз ҳақидаги маълумотлар ва ресурсларни янада ривожлантиришда АКТ воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда ТТА Маънавият ва маърифат портали (manaviyat.tma.uz) (mmp.tma.uz) ташкил қилинди. Унда Президент И.Каримов асарлари, Ўзбекистон республикаси давлат рамзлари, республикамиз ҳақидаги қизиқарли маълумотлар ва Давлат дастурлари, маънавий-маърифий тадбирлар, республикамиз давлат органлари интерактиқ хизматлари ҳаволалар ҳамда маънавиятдан тест синовлари жойлаштирилиб бойитиб борилмоқда.

Профессор-ўқитувчилар томонидан талабаларга дарслар АКТ воситалари кенг қўлланилган ҳолда, яъни замонавий кўринишдаги мультимедиа воситалари қўлланилган материаллар, электрон пациент дастурларидан фойдаланган ҳолда, ўқув хоналари эса АКТ жиҳозлари проектор, экран ва интернетдан кабилар билан жиҳозланган. Ҳар бир талаба ўз ноутбукига эга бўлиб таълим олишда ушбу шахсий комьютеридан кенг фойдаланмоқда. Жумладан, барча ўқув хоналарида 70 дан ортиқ мультимедиа проекторлари, 4 та лингафон хоналар, 24 электрон доскалар билан жиҳозланиб, дарслар замонавий педагогик технология ва ахборот-коммуникация технологиялари жиҳозлари қўлланилган ҳолда олиб борилмоқда.

Академия профессор-ўқитувчилари, ходимларининг АКТ бўйича малакасини ошириш йўлга қўйилган, бунда академия информатика, биофизика ва нормал физиология кафедраси, ахборот технологиялари маркази ва ТАТУ билан ҳамкорликда ўқув ресусрлар, тестлар яратилиб, доимий такомиллаштириб борилмоқда.

Талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари адолатли баҳолаш мақсадида, тест маркази мавжуд бўлиб, унда 70 га яқин компьютерлар орқали тест синовлари ўтказилиб келинмоқда. Топширилаётган тест синовлари даражаси, самарасини янада ошириш, янги АКТни қўллаш мақсадида, 2015 йил сентябрь ойидан бошлаб янги тест дастури MyTestX ўрнатилиб, тармоқ орқали сервердан тестлар базасига уланган ҳолда синовлар топширилмоқда.

Чоп этилган сана: 24.02.2016

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *